“Ўзстандарт” агентлиги томонидан, Тошкент Фармацевтика институтининг профессор ўқитувчилари ва талабалари иштирокида, соғлиқни сақлаш соҳасида ўлчашларнинг бир хиллигини метрологик таъминлашнинг долзарблиги мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Унда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти масъуллари томонидан республикамизда ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш, Соғлиқни сақлаш тизимида ўлчовларнинг бир хиллигини метрологик таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлғуси мутахассисларни ҳамкорлик асосида тайёрлаш ва кейинчалик уларни ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон миллий метрология институти ходимлари Президентимизнинг 2017 йил 28 апрелдаги 2935-сонли “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сонли “Тиббиётда қўлланадиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлар” юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида институт жамоасига маълумотлар берилди.