“Ўзстандарт” агентлиги фаолиятида ҳозирги кунгача жами 40 та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 31 таси умумий ва 9 таси эса махсус техник регалментлар ҳисобланади.
Ўтган йиллар давомида техник регламентларни қабул қилиш кўрсатгичларини таҳлил қиладиган бўлсак, 2010-2016 йилларда 17 та техник регламентлар қабул қилинган бўлиб, улардан 10 таси умумий ва 7 таси махсус техник регламентларни ташкил этган.
2017 йилдан шу кунгача 23 та техник регламентлар қабул қилинган бўлса, шундан 21 та умумий ва 2 та махсус техник регламентлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон Қарори асосида тасдиқланган «2019-2021 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш Дастури”га асосан, жами 42 та техник регламентларни ишлаб чиқиш белгиланган бўлиб, уларнинг 29 та умумий ва 13 таси эса махсус техник регламентлар ташкил қилади.