Стандарт ва меъёрлар маҳсулот сифатини белгиловчи муҳим мезон ҳисобланади. Халқаро меъёрлар асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нафақат ички бозорларда, балки ташқи бозорларда ҳам рақобатбардошлиги таъминланади.
“Ўзстандарт” агентлиги ўз фаолиятида стандартларни қабул қилиш ва уларни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштиришга эътибор қаратмоқда. Агар рақамлар тили билан қиёсланганда 2017 йилда 492 та халқаро стандартларни қабул қилиш белгиланган бўлса, амалда 644 та халқаро стандартлар қабул қилинган.
2018 йилда 509 та халқаро стандартларни қабул қилиш режалаштирилган бўлса, амалда бу кўрсатгич 519 та ни ташкил қилган.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1255 та стандарт қабул қилиниб, шундан 1208 таси яъни (96,2%) халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган ҳолда қабул қилинди.