Ўзбекистонни модернизациялаш, технологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бири стандартлаштириш соҳаси бўлса, бугунги кунда ўзининг 50 йиллик юбилейини нишонлаётган Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти (Стандартлар институти) ана шу жараёнларнинг фаол иштирокчиларидан бири саналади.
Стандартлар институтида ушбу тантана муносабати билан катта байрам ташкил этилди. Тадбирда институтда кўп йиллар фаолият юритган фахрий меҳмонлар ҳамда ҳамкорликда фаолият юритаётган ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.