Пойтахтимизнинг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ва Осиё-тинч океани аккредитация ҳамкорлиги (Asia Pacific Accreditation Cooperation (APAC)) билан биргаликда ISO/IEC 17011 халқаро стандарти асосида “Аккредитация идораларига бўлган талаблар ва хавфларни бошқариш” мавзусида минтақавий семинар – трейнинг иш бошлади.
Осиё-тинч океани аккредитация ҳамкорлиги минтақанинг 46 давлатдаги 73 та аккредитация идорасини ўзида қамраган ва аъзолари сони жиҳатидан йирик минтақавий ташкилот.
Ташкилот унга аъзо ҳисобланган идоралар томонидан аккредитация қилинган 50 422 та лаборатория ва 3 201 та сертификатлаштириш идоралари тармоғини ташкил этади.
Ташкилот доирасида Кўп томонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битими – “APAC Mutual Recognition Arrangement” амал қилади. Мазкур Битим аккредитациядан ўтган лабораториялар синови натижалари ва сертификатлаштириш идоралари томонидан расмийлаштириладиган мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олишни назарда тутади.
Ўзбекистон аккредитация маркази мезбонлик қилаётган мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистоннинг соҳадаги маҳсус ваколатли идораси сифатида Кўп томонлама ўзаро натижаларини тан олиш Битимига қўшилиши масаласини илгари суриш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни халқаро бозорга чиқишдаги техникавий тўсиқларни баратаф қилиш ва экспорт салоҳиятини оширишга имконият яратишдан иборат.