Республика қурилиш объектларида фойдаланилаётган цемент маҳсулотларинининг сифати ва хавфсизлигини ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида қурилиш объектларидан 10 турдаги цемент маҳсулотларидан намуналар олиниб, аккредитланган синов лабораториясида стандарт талаблари асосида 28 кунлик синовлар ўтказилди. Стандарт талабларига асосан цемент маҳсулотларини маркасини аниқлаш учун 28 кунлик  синовларни ўтказиш талаб этилади ва цементни сифати ва хавфсизлигини аниқлашда асосий кўрсаткичлардан бири хисобланади.

Синов натижасида 3 турдаги цемент маҳсулотлари “Предел прочности при сжатии” (Босимда оғирликка чидамлилиги) кўрсаткичлари бўйича стандарт талабларига мувофиқ келмади. Стандарт талаблари бўйича 3, 7, 28 кун ўтказилган синовларда кўрсаткичлар кузатилди (амалда 500 маркалик цемент маҳсулоти 255 маркага тўғри келмоқда).

Ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан цемент маҳсулотлари синовини тўлиқ ўтказиш учун “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ягона синов дастури тасдиқланди ҳамда мониторинг қилувчи идора томонидан ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчи ташкилотларга тегишли тавсиялар юборилди.

Техник жихатдан тартибга солиш стандартлаштириш, сертификатшлатириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш Департаменти бошлиғи ўринбосари Бекмирзаев Комилжон.