Халқимизда  дунёнинг бошқа халқлари ўрганадиган, ҳавас қилса арзийдиган қадрятлари, урф-одатлари талайгина.

Шулардан бири - бу ҳашар. Неча юз йиллардан буён давом этиб келаётган ушбу анъанага кўра тозалик, озодалик, кўча-хиёбонларни обод қилиш, дарахтларга ишлов бериш каби ишлар бажарилади.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва уни тантанали нишоллаш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлигида хайрия ҳашари ташкил этилди. Мазкур хайрия ишида агентликнинг ички ва ташқи кўчалари тозаланиб, дарахтларга ишлов берилди.

Чиқиндилар олиб ташланди. Эътиборли томони шундаки, хайрия ҳашари халқимизнинг асл миллий қадрятлари эканлиги, унда барчанинг фаол иштироки муҳимлиги ёшларга устозлар томонидан яна бир бор таъкидланди.

 

Ахборот хизмати