Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакат ахолисини сифатсиз импорт маҳсулотлардан химоя қилиш хар бир мамлакатнинг ўз олдига қўйган асосий вазифаси хисобланади. Европа давлатлари ўз ички бозорларини сифатсиз ва хавфли импорт махсулотлардан химоя қилишни 1979 йилдан тизимли равишда йўлга қўйган.

Европада 1979 йилдан бошлаб, ахолини хавфли озиқ-овқат ва озуқа махсулотларидан химоя қилиш учун Тезкор огоҳлантириш тизими (RASFF)  ташкил этилди.

RASFF  тизими  2002 йил 28 январдан бошлаб, Европа парламенти
ва Кенгашининг 178/2002 регламенти 50-моддасига мувофиқ тасдиқланди. Ушбу регламент озиқ-овқат тўғрисидаги қонун ва озиқ-овқат хавфсизлиги тартиб-қоидаларининг умумий принциплари ва талабларини белгилайди.

RASFF  тизимига аъзо барча давлатларда алоқа пунктлари ташкил этилган, улар ўртасида хавфли озиқ-овқат ёки озуқа махсулотлари тўғрисида маълумотлар алмашилади. Инсон саломатлигига жиддий хавф солувчи озиқ-овқат ёки озуқа махсулоти  аниқланган тақдирда, у RASFF  тизими орқали дарҳол Европа Комиссиясини хабардор қилиши керак. Комиссия барча кирувчи хабарларни баҳолайди ва уларни RASFF  тизимига аъзо давлатларга билдиришномалар бўйича чоралар кўриш ва қабул қилинган чоралар тўғрисида дарҳол хабардор қилиш учун юборади. ЕИнинг қуйидаги расмий сайти орқали  RASFF тизимининг 2018 йилдаги хисоботи (инглиз тилида) хавола этилди.

https://ec.europa.eu/food/sites/food/files/safety/docs/rasff_annual_report_2018.pdf

Шу билан бирга, Европа ички бозорларини сифатсиз ва  хавфли истеъмол товарларидан химоя қилиш мақсадида  Тезкор ахборот алмашиш  (RAPEX) тизимини жорий қилинган. RAPEX тизими Европа Иттифоқи давлатларида 2005 йилнинг 1 январидан жорий этилган. Ушбу тизим Европа парламенти ва Кенгашининг 2001/95/EC  регламенти талаблари асосида иш олиб боради.

Сўнги йилларда Европада RAPEX тизими орқали импорт хисобланган 28% болалар ўйинчоқлари, 23% кийим-кечак, тўқимачилик ва безаклар, 9% электр жиҳозлари, 8% автомобиллар, 3% болалар учун буюмлар, 3% ёритиш мосламалари сифатсизлиги ва 7% эса умуман маркировкага эга эмаслиги аниқланган.

Юқоридаги маълумотлардан кўриш мумкинки, Европа Иттифоқида импорт қилинмоқчи  бўлган махсулотлар сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича тўлиқ синовлардан ўтказилади, шундан сўнг исътемол ва фойдаланиш учун киритилади. Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг қуйидаги расмий сайти орқали ЕИнинг хар бир давлат бўйича  2018 йилдаги RAPEX тизимининг  орқали аниқланган маълумотлар (инглиз тилида) хавола этилди.

https://ec.europa.eu/consumers/consumers_safety/safety_products/rapex/alerts/repository/content/pages/rapex/reports/docs/RAPEX.2018.Factsheet.EN.pdf