23-24 сентябр кунлари Прагада қўшма Ўзбекистон-Чехия иқтисодий, саноат ва илмий техник ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида “Ўзстандарт” агентлиги ва Чехия Республикасининг Техник жиҳатдан стандартлаштириш, метрология ва давлат синовлари бошқармаси томонидан 2019-2020 йиллар учун Ҳамкорлик дастури имзоланди.
Шунингдек мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ишчи учрашувлар якунига кўра эришилган келишувлар мамлакатларимизнинг идоралари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ёрдам беради.