Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази қошида экспресс-методларда синовларни ўтказишни йўлга қўйиш ҳамда халқаро талабларга мос бўлган замонавий синов мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Ушбу замонавий синов мажмуаси жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб, маиший электр, газ ва сув ҳисоблагичлар ва бошқа ўлчаш воситаларни қиёслашда Давлат хизматлари агентлигининг бўлинмалари билан ҳамкорликда ўз ишини давом эттиради.
Шунингдек, мажмуада махсус сертификатларга эга бўлган 18 нафар мутахассислар Геометрия ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш, Физик-кимё ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш ва Ҳажм ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш йўналишлари бўйича иш фаолиятларини давом эттирмоқдалар.
Мажмуанинг очилиш кунида ҳудудий журналистлар жалб қилган ҳолда медиа-тур ташкил этилди ва синов жараёнлари билан яқиндан таништирилди.