Республика синов ва сертификатлаштириш маркази билан Хитойнинг “China certification & inspection group” TOO “CCIC Almaty” компанияси билан мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу меморандумга мувофиқ, мувофиқликни баҳолаш, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш, инспекция назорати ўтказиш, товарларни экспертиза қилиш ҳамда маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида синовдан ўтказиш соҳасида ҳамкорлик ривожланади.
Бунинг натижасида, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, мувофиқлик сертификатлари ҳамда синов баённомалари халқаро даражада тан олинишига эришилади ва маҳсулотларимиз учун жаҳон бозорига йўл очилади.