Дунёнинг 165 та давлатларидан иштирок этаётган Миллий стандартлаштириш ташкилотларининг 700 тадан ортиқ мутахассислари, халқаро тадбирида ISO 2030 ривожланиш стратегияси лойиҳаси, ISO тизими ва хизматлари, стандартлаштириш соҳасидаги ривожланишнинг истиқболли йўналишларини аниқловчи муҳим масалалари, иқтисодиётнинг юқори технологик доираларида стандартлаштиришни ривожлантириш, стандартлаштиришда давлат иштироки, давлатлараро ҳамкорлик, стандартлаштириш соҳасида IT-технологияларининг замонавий восита сифатида қўлланиши оид масалалар ўзаро муҳокама қилинмоқда.
Тадбир доирасида “Ўзстандарт” агентлиги ва хорижий миллий стандартлаштириш идоралари ўртасида стратегик ва икки томонлама хамкорлик бўйича учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Стандартлар институти ва Қозоғистон Республикаси стандартлаштириш ва сeртификатлаштириш институти ўртасида миллий стандартларни қабул қилиш ва тарқатиш юзасидан кeлишув имзоланди.
Имзоланган келишув Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва Қозоғистон давлатига экспорт қилиниши мумкин бўлган махсулотларга мажбурий талабларни белгиловчи стандартларни олиш имконияти яратади. Тегишли бўлган Қозоғистон миллий стандартлари келгусида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказиб берилади.