Аввал хабар берганимиздек, Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳрида “ISO WEEK 2019” тадбири бошланди. Ушбу тадбир доирасида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши (МГС) миллий идораларининг раҳбарлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.
Анжуманда МДҲга аъзо давлатларнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича миллий органлари раҳбарлари ва вакиллари томонидан 2030 йилгача МГСни ривожланиш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи ва МГСни 55-чи баённомасида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Йиғилиш доирасида “Ўзстандарт” агентлиги ва Россия Федерациясининг Техник тартибга солиш ва метрология федерал агентлиги (Росстандарт) ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик Дастури имзоланди.
Имзоланган Ҳамкорлик Дастури икки давлат ўртасида стандартлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаларини ривожлантириш учун хизмат қилади.