Самарқанд синов ва сертификатлаштириш марказида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Сайёр қабулда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419-сонли қарорининг мазмун моҳиятинитадбиркорларга етказиш билан бирга  экспортёр корхоналар учун берилган имтиёзларҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашувда “УзБАТ”, “JV MAN Auto Uzbekistan”, “UZAUTOTRAILER” ҳамда “Марказий геология, геофизика экспедицияси” каби корхона вакилларининг мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилинди.