Жорий йилнинг 14 сентябр куни “Ўзстандарт“ агентлигида аҳоли ва тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорининг ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш ҳамда қарорда белгиланган вазифаларни жойларда тизимли ташкил этишни таъминлаш мақсадида семинар-трейнинг ташкил этилди.
Тадбирда мазкур қарор билан юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш жараёнида сансалорлик, бюрократик тўсиқлар ва расмиятчилик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек аҳолига қулайликлар яратилиши белгиланганлиги ёритиб берилди.
Шунингдек тадбирда, бугунги кунда республикамизда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасида Мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда метрология соҳасини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 28 майдаги “2019-2023 йиллар даври учун Ўлчашлар бирлигини таъминлаш миллий тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш Концепцияси” 440-сонли қарорларида белгиланган вазифалар ижроси бўйича олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш шу билан бирга қарорларга асосан тасдиқланган назорат режалари ижро ҳолати таҳлил қилинди ҳамда метрология соҳасини янада ривожлантириш бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли қарор қабул қилинди.