“Ўзстандарт” агентлиги матбуот хизматининг ташаббуси билан тизимли ташкил этиб келинаётган навбатдаги Медиа-тур Тошкент вилоятида фаолият кўрсатиб келаётган “Саховот” паррандачилик фермасида ташкил этилди.

 

 Унда ОАВ вакиллари халқимиз дастурхонига товуқ ва товуқ маҳсулотларини етказиш жараёнлари ҳамда маҳсулот сифатини таъминлашда “Ўзстандарт” агентлигининг иштироки хусусида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.

 

Компаниянинг ташкил этилганига унчалик кўп  вақт бўлмаган бўлсада бу ерда товуқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ва истеъмолчиларга етказиб беришда халқаро сифат тизимлари жорий этилган.

Мазкур корхонада паррандаларни сақлаш ва озиқлантириш учун етарли шароитлар яратилган бўлиб, озуқаларнинг сифати мувофиқликни таъминлаш меъёрларига тўла жавоб беради.

 

Шунингдек, жўжаларни парвариш қилиш автоматик равишда амалга оширилади, ҳамда ёруғлик режими ва бройлер товуқларини озиқлантириш РОСС-308 стандартига мувофиқ амалга оширилади.