“Ўзстандарт” агентлиги томонидан Мувофиқликни баҳолаш соҳасида иқтидорли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг ривожланган давлатларда соҳа йўналишларида малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Ҳозирда Агентликнинг бир гуруҳ синов лабораторияси ходимлари Нанкинг Бозорларни Назорат этиш Администрацияси (Нанкинг САМР) ҳамкорлигида ИЭC 61000-Электромагнит мослашувчанлик стандарти талаблари бўйича ташкил этилган тренинг семинарда иштирок этиб, ўз кўникма ва малакаларини оширишмоқда.