Маълумки сўнгги йилларда Республикамизда тадбиркорлик ва кичик бизнес соҳасини ривожлантириш ва улар томонидан сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.  Бунинг натижасида  улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорларимизда, балки жаҳоннинг ривожланган давлатларининг бозорларида муносиб ўринни эгалламоқда.

 Жойларда тадбиркорларимизга яқиндан кўмаклашиш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларига стандарт талаблари, сертификатлаштириш, метрология йўналишларида янада кўпроқ маълумотларни бериш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 16 август куни Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А. Расулов, ва Метрология хизматлар кўрсатиш маркази Давлат корхонаси директорининг ўринбосари А. Даминовлар иштирок этдилар.

Йиғилишда Наманган Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи А. Убайдуллаев, Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази директори  Б. Бойбобоев ҳамда соҳанинг бошқа мутахассислари қатнашдилар. Сайёр қабул жараёнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб маҳсулот ишлаб чиқараётган юртдошларимиз ўзларининг қизиқтирган барча саволларига  етарлича  жавобларни олдилар.