Мева-сабзавот маҳсулотларини Хитой Халқ Республикасига экспортига кенг йўл очиш, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ҳамкорликнинг ҳуқуқий шартномалар базасини янада кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 10 сентябрь куни “Ўзстандарт” агентлигига жаноб Ли Гочжень рахбарлигидаги Хитой Халқ Республикасининг Сифат сертификатлаштириш маркази (CQC), Сертификатлаштириш ва инспекция гуруҳи (CCIC) делегация ташриф буюрди.
Хитой Халқ Республикасининг соха йўналишидаги ташкилотлари билан махсулот сифати ва хавфсизлик кўрсатгичларини аниқлашда қўшма синов лабораторияларини ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология хамда мувофиқликни бахолаш сохаларида юксак салоҳиятли мутахассисларни тайёрлаш юзасидан хамкорликни янада ривожлантириш ва сифат жихатдан янги босқичга кўтариш учун якиндан халкаро хамкорлик алокалари ўрнатишга эришилмоқда.
Учрашувда халқаро стандартларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат махсулотлари синови бўйича лабораториялар ташкил этиш, хамкорликда мувофиқликни бахолаш ишларини амалга ошириш ва унинг натижасини халқаро даражада тан олиш, сифат миллий инфраструктурасини ривожлантириш, экспортёр корхоналар учун Хитой бозорига киришда консалтинг хизматларини шакллантириш, кадрлар тайёрлаш бўйича хамкорлик масаласи кўриб чиқилди.
Хитой томонга махсулотларни тўлиқ синовларни олиб бориш бўйича лаборатория комплексини ташкил этиш юзасидан инвестиция лойихалари тақдим этилди.
Хитойлик мехмонларга Республика синов ва сертификатлаштириш маркази синов лабораториялари кўрсатилди.
Учрашув сўнгида Хитой делегация рахбари Ли Гочжень ўрнатилган алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Агентлик тизимини ривожлантиришда зарур ишлар олиб боришга тайёр эканлигини билдирди. Ва ўз навбатида Агентлик мутахассисларини Хитой давлатига мувофиқликни бахолаш фаолияти билан яқиндан танишиш учун таклиф этди.