Республика синов ва сертификатлаштириш маркази, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида Франциянинг “BUREAU VERITAS INTERNATIONAL S.A.S.” компанияси ўртасида метрология, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Музокаралар давомида Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш ва Ўзбекистон маҳсулотларини ташқи бозорларга самарали тарғиб қилиш учун “GLOBAL G.A.P”, “Organic”, “HACCP” ва бошқа халқаро стандартларни жорий этишнинг аҳамияти, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифатини халқаро даражада мувофиқлигини баҳолаш натижаларини тан олиш каби масалалар муҳокама қилинди.