Мамалакатимизда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларимизнинг сифати ва унинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу кунга қадар мамлакатимиздаги экспортёр корхоналарда халқаро ISO, GLOBAL GAP, Organic, OEKO-TEX ва бошқа стандартларни жорий этиш ва ушбу стандарт талаблари асосида сертификатлаштириш учун сарфланадиган харажатларнинг юқорилиги ишлаб чиқарувчига молиявий юк бўлиб келмоқда эди.
Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан бир қатор кўмаклар берилмоқда, яъни халқаро стандартларни жорий қилиш ва сертификатлаштириш харажатлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб бериладиган бўлди.
Халқаро ISO, GLOBAL GAP, Organic, стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчилар учун Европа, Осиё ва Ҳамдўстлик мамлакатлари бозорларида маҳсулотлари билан ўз ўринларини эгаллашга ва экспорт салоҳиятини оширишга имкониятлар яратади.
Бундан ташқари, сифат менежменти тизимларини жорий этган ва миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган синов лабораториялардан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектларига, улар томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи ҳам берилди.
Албатта бундай ҳаракатлар миллий маҳсулотларимиз сифатини ва жаҳон бозорларидаги мавқеини янада оширишга хизмат қилади.