Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сонли қарорининг 2-иловасидаги 2019-2021 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш Дастурига мувофиқ Қурилиш вазирлиги томонидан "Асбест хавфсизлиги тўғрисида"ги махсус техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Тақдим этилган лойиҳа бўйича мавжуд таклиф ва мулоҳазалар “Ўзстандарт” агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш бошқармасига юборишингиз мумкин.
Алоқа учун телефон: (71) 202-00-11 ички (1022, 1024, 1037)
e-mail: tr@standart.uz; tr1@standart.uz.