Сайёр қабул давомида ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш ва синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш соҳаларидаги муаммолар ва уларнинг ечими муҳокама қилинди.
Суҳбат сўнггида “Чирчиқ музқаймоқ файз”, “Fito-Pharm Med”, “Ноёб Парранда”, “UzTeX Group”, “ECO MINERAL”, “Carbon-polimer” каби корхоналарининг вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.