Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш давлатлараро кенгашининг 55-чи йиғилиши қарорига мувофиқ Метрология ва лабораториялараро солиштириш синовлари бўйича илмий-техник комиссия хузуридаги Ишчи гуруҳнинг навбатдаги 10-чи йиғилиши Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли учрашувда Ўзбекистон миллий метрология институти номидан қиёслаш ва ўлчаш хизматлари маркази бош мутахассиси Жавоҳир Носиров иштирок этди.
Халқаро йиғилишда иштирокчи-давлатларида лабораториялараро солиштириш синовлари орқали лабораториялар лаёқатлилигини текшириш соҳасида миллий идоралари томонидан 2018-2019 йилларда амалга оширилган ишларнинг сарҳисоби қилинди.
Шунингдек учрашув доирасида тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги лабораториялараро солиштириш синовларини ўтказиш, синов лабораторияларининг лаёқатлилигини текшириш масаласида янги киритилган ISO 13528:2015 стандартининг аҳамияти хусусида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилиш якунида навбатдаги йиғилишини 2020 йил сентябр-октябр ойларида Ўзбекистон Республикасида ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга қарор қилинди.