Жорий йилнинг 15-16 август кунлари "Бир ойна" божхона ахборот тизимининг амалиётга жорий этилиши муносабати билан, ташкилот мутахассислари томонидан “Ўзстандарт” агентлигининг тизим таркибига кирувчи корхоналар ходимлари учун амалий ўқув семинари ўтказилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 18 августдаги "Ўзбекистон Республикасида унификациялаштирилган "Бир ойна" божхона ахборот тизимини жорий этиш йўли билан божхона хизматини модернизация қилиш" тўғрисидаги 2224-сонли Қарори асосида, Жанубий Кореянинг “KOICA” ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган "Бир ойна" божхона ахборот тизими хозирги кунда тест режимида ишлаб келмоқда.
Семинарда Кореянинг “CUPIA” ва “NT Robotics” ташкилотларидан ташриф буюрган мутахассислар Ким Чан Ён, Ли Джай Ок ҳамда ҳамда Ли Наталья дастурдан фойдаланиш бўйича тушунчалар беришди.
Шунингдек, ушбу амалий семинарда Республика ва ҳудудий марказларнинг масъул ходимлари иштирок этиб "Бир ойна" божхона ахборот тизимига маълумотларни киритиш ҳамда маълумотлар билан ишлаш бўйича малака оширдилар. “KOICA” ташкилоти ходимлари томонидан иштирокчиларга бир қатор тавсиялар ва кўрсатмалар берилди.
Ахборот хизмати