Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 5 августдаги  топшириғи юзасидан “Ўздавкарантин” инспекцияси,  ва вилоят давлат солиқ бошқармалари ҳамкорлигида экспорт қилувчи корхоналар учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинар ишида юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш,   мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ижобий самара бераётгани таъкидланди.

Шунингдек, маъсул ташкилотлар мутахассислари томонидан  экспортёр корхоналарга давлат томонидан берилаётган имтиёзлар, преференциялар ва халқаро Global G.A.P, Organik, Halal  ва ISO стандартларини жорий этиш, ҳамда халқаро намунадаги сертификатларни олиш тартиб-тамойиллари,  бугунги кунда экспортёр корхоналарга давлат томонидан берилаётган амалдаги имтиёзлар, тўғрисида зарурий тушунчалар  ва халқаро стандартларни амалиётга жорий этишни ташкил этиш юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

 

Семинар савол-жавоблар руҳида ўтди.