Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, синов лабораториялари комплексини ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-4419 сонли Қарорининг ижроси хусусида маълумот берилди.
Учрашувда қарорга кўра тизимда “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасини 2020 йил 1 январдан “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонасига,– “UzTest” давлат корхонасига айлантирилгани, халқаро ташкилотларнинг (ISO, IEC, UNECE, EN CODEX STAN) стандартлари, талаб ва меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотлари ҳамда юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг синовларини тўлиқ амалга оширадиган замонавий синов ва назорат лабораторияларидан иборат “UzTest” давлат корхонасининг Синов ва назорат комплексини ташкил этиш ва бошқа жиҳатлари ҳақида сўз борди.
Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларига ҳам жавоб олдилар.