Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан, Тошкент вилоятининг Ангрен эркин иқтисодий ҳудудида жойлашган “RUNG TONG METAL INDUSTRIAL”  чет эл корхонаси томонидан металл маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган   корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди.

 

 Корхонага ишлаб чиқиришнинг бошидаёқ иш жараёнини техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалий ёрдам кўрсатилди.  Учрашув жараёнида корхона томонидан ташкиллаштирилаётган синов лабораториясига қўйиладиган талаблар бўйича тушунтиришлар берилди.