Унга кўра республикамизда мувофиқликни баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш, синов лабораториялари комплексини ривожлантириш вазифалари кўзда тутилган.
Мамлакатимизда маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларнинг сифатини ва экспорти ҳажмларини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилишини таъминлаш ҳамда мавжуд синов ва калибрлаш лабораторияларини модернизация қилиш, шунингдек аҳолига сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш, идоралараро ва инновацион синов ва калибрлаш лабораториялари комплексини ривожлантириш, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш ва маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш орқали савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш мазкур қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланган.