“Ўзстандарт” агентлиги ва Чехиянинг “Exporta” компанияси билан жорий йилнинг 11-февралда тузилган шартномага асосан, молиялаштирувчи “Uni Credit Bank” билан шартнома имзолаш ҳамда Европа иттифоқининг мувофиқликни баҳолаш тизимини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ масъуллар Чехия ва Германия давлатларида бўлиб қайтдилар.
Сафар давомида ушбу лойиҳани молиялаштираётган “Uni Credit Bank” томонидан тақдим этилган кредит шартномаси якуний муҳокама этилди. Муҳокамаларда лойиҳа кўмагида замонавий лабораторияни қисқа давр ичида ишга тушириш, ҳамда бир ойлик муддатда юридик хулоса такдим этилиши компания томонидан қайд этилди.
Шундан сўнг “Uni Credit Bank” томонидан тақдим этилган кредит шартномасига икки томонлама имзо чекилди.
Ушбу лойиҳани ишга тушуриш мақсадида Чехиянинг "Exporta", Германиянинг "Rohde & Schwarz" ва Чехия давлат Метрология институти масъуллари билан амалга ошириладиган ишлар юзасидан манфаатли келишувларга эришилди.
Унга кўра, лойиҳалаштириш, қурилиш, ускуналарни етказиб бериш, ходимларни малакасини ошириш ва халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг аниқ муддатлари белгиланди.