2016 йилнинг 12 август куни “Ўзстандарт” агентлиги бош биносининг кичик мажлислар залида Нанкин (Хитой) шаҳрининг сифат ва техник назорат бўйича Агентлиги вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Нанкин шаҳрининг сифат ва техник назорат бўйича Агентлиги ҳукумат маъмурий идораларининг таркибий қисми ҳисобланиб, шаҳар бўйича маҳсулотлар сифатининг комплекс бошқарувини амалга оширади, шунингдек сертификатлаштириш ва аккредитатлаш, стандартлаштириш, метрология, маҳсулотлар сифатининг текшируви ва экспертизаси билан шугъулланади.
Учрашувда газ баллон ускуналарининг назорати соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ўзаро малака алмашиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик режалари кўриб чиқилди.
Нанкин шаҳрининг сифат ва техник назорат бўйича Агентлиги вакиллари ташриф давомида “Ўзстандарт” агентлигининг синов лабораториялари фаолияти билан танишишди, сифатни бошқариш соҳасида ўзаро тажриба алмашишди ва келгусидаги ҳамкорлик имкониятлари ҳақида фикр билдиришди.
Ахборот хизмати