Аввал хабар берганимиздек, “Ўзстандарт” агентлигига жаноб Е Чен раҳбарлигидаги Хитой Халқ Республикасининг Нанкинг вилояти ҳокимлиги хузуридаги маҳсулот сифати назорати департаменти, Нанкинг қозонлар ва катта босимдаги цилиндрлар инспекцияси институти делегацияси аъзолари ташриф буюрди.

Олиб борилган музокаралар натижасида, Хитой Халқ Республикасининг Нанкинг вилояти ҳокимлиги хузуридаги маҳсулот сифати назорати департаменти, Нанкинг қозонлар ва катта босимдаги цилиндрлар инспекцияси институти "Бир макон – бир йўл" лойиҳасида Агентлик 10 нафар ходимларига 50 фоизлик грант ажратди.

Бундан кўзланган мақсад, Агентлик ходимларининг Хитойда бўлиб, соҳа юзасидан таълим олиши ва ўзаро тажриба алмашишдир.