Хитой Халк Республикасининг Чангжоу шаҳрида “Бир макон – бир йўл ” лойиҳаси доирасида “Ривожланаётган давлатларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш” мавзусидаги ўтказилаётган семинарда дунёнинг 8 та мамлакатидан вакиллар, шу жумладан “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ҳам халқаро семинарда иштирок этмоқдалар.

Семинарда “Хитой стандартлаштириш тизими”, “Экспорт импорт тизимида озиқ-овқат маҳсулотларининг назорати”, “Осиё қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стадартлаштириш тизими”, “Гўшт ва гўшт маҳсулотлари стандартлаштириш тизими”, “Хитойда ҳайвон саломатлиги стандартлаштириш тизимини юритиш ва лаборатория таҳлил услублари”, “Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланиши ва уларнинг хавфсизлик тамойиллари” каби мавзуларда ўзаро тажриба алмашмоқда.