“Ўзстандарт” агентлигининг 2016 йил 18 июлдаги 05-777 сонли қарори билан алкогол маҳсулотлари соҳасида қуйидаги янги Давлат стандартлари жорий этилди:
- O’z DSt 3091:2016 “Озиқ-овқат хом ашёсидан ишлаб чиқарилган этил спирти ва спиртли ичимликлар. Органолептик таҳлил усуллари”. Ушбу стандарт озиқ-овқат хом ашёсидан ишлаб чиқарилган ректификатланган этил спирти, 95 фоизли ичимлик спирти, ҳамда спиртли ичимликлар – ароқлар, махсус ароқлар, виски, ром, ликёрароқ маҳсулотларига тааллуқли бўлиб, органолептик таҳлил усулларини белгилаб беради. Стандарт 2016 йил 1 августдан амалга киритилди (Илк бор);
- O’z DSt 944:2016 “Узум вакуум – суслоси. Техникавий шартлар”. Ушбу стандарт виночилик саноатида ишлатиш учун мўлжалланган узум вакуум-суслосига тааллуқлидир. Стандарт 2017 йил 1 мартдан амалга киритилади (O’z DSt 944:2010 ўрнига).
Стандарларни сотиб олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги “Axborot – ma’lumot markazi” ДКга мурожаат қилишингиз мумкин:Тошкент ш.,Фаробий кўч., 333А, тел:249-18-66, e-mail: infocenter@standart.uz.
Ахборот хизмати