“Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2019 йилнинг 8 апрел куни Миллий матбуот марказида “Республикамизда озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигини таъминлашда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги агентликнинг ўрни” мавзусида матбуот анжумани ўтказилган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлик талабларини ўрнатиш мақсадида бугунги кунда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда
Жумладан, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарорининг 2-иловаси “2019-2021 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури” ижросини таъминлаш, ҳамда хозирги кунда қабул қилинган техник регламентларни мазмун ва моҳиятини тушунтириш борасида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш бўйича тегишли ишлар бажарилмоқда.
Бунда асосий эътибор синов лабораторияларини халқаро даражада таъмирлаш ва уларни синов ускуналари ҳамда ўлчаш воситалари билан жиҳозлашдаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилмоқда.
Дунё бозорида рақобат кучли бўлган бир пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ташқи бозорда ўз ўрнини эгаллаб келмоқда..
Мамлакатлар ўртасида савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, халқаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, ҳамда хавфсиз ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хозирги кунда жами 40 та техник регламент қабул қилинган, шулардан 10 та техник регламент озиқ-овқат сохасига тааллуқлидир.
Бундан ташқари, “Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4059-сонли қарори 4-банди, 2-иловаси 2019-2021 йилларда техник регламентларни ишлаб чиқиш дастури ижросини таъминлаш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 мартдаги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида, жами 42 та техник регламент ишлаб чиқиш белгиланган, шулардан 11 та техник регламент озиқ-овқат сохасига тааллуқлидир.
Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, ички бозорни сифатсиз озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари, Европа ва Божхона иттифоқи, ҳамда МДХ давлатлари регламентлари нормалари ва ҳалқаро стандартлар талаблари билан уйғунлаштиришга алохида эътибор қаратилган. Бунинг натижасида Техник регламентлар асосида расмийлаштирилган синов баённомалари чет давлатларда тан олиниши, ҳамда сифатсиз маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфини назорат қилиш тартиби ўрнатилади.