Қарорнинг 1-бандига асосан Халқаро лабораторияларини аккредитация қилиш (ILAC) ва халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш  идоралари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хом ашё, материал ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, бугунги кунга қадар 27 тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб келинган, 96 турдаги маҳсулотлар (қишлоқ хўжалик техникаси, метал маҳсулотлари ва бошқалар.) мажбурий мувофиқлик сертификатларидан озод этилди.

Олиб кириладиган истеъмол маҳсулотларини мажбурий сертификатлаш фақат Агентлик тизимидаги сертификатлаштириш идоралари томонидан амалга оширилиши белгиланган, шу кунга қадар Республика ва ҳудудий сертификатлаштириш идоралари томонидан 390 дона мувофиқлик сертификатлари берилди.

Шу жуммладан, ушбу даврда 6 (олти) турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари яъни (кўк чой, макарон маҳсулотлари, музлатилган товуқ гўшти) қарииб 700,0 миллион сўмлик маҳсулотлар ёрлиқланиш ва сақланиш бўйича номувофиқ деб топилди.

Декларация йўли билан сертификатлаштириш агар аризачи корхонада сифат менежменти тизими жорий этилган ва аккредитланган синов лабораторияси бўлса, ёки аккредитланган синов лаборатория билан шартнома бўлган ҳолатда маҳсулот мувофиқлиги декларация йўли билан тасдиқланади. Бунинг афзаллиги корхона ўз маҳсулоти сифатини ўзи кафолатлайди.

Синов (ўлчов) лабораторияларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан юқоридаги қарорга мувофиқ “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги лабораторияларни ривожлантириш, фаолиятни халқаро талабларга мувофиқлаштиришга катта  аҳамият қаратилмоқда.

Хозирда, “Ўзстандарт”агентлигитизимида 55 та синов ва қиёслов лабораториялари фаолият олиб боради.

Жумладан, тизимдаги лабораторияларни ривожлантиришга хорижий молия институтлари гранд маблағларини ўзлаштириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган йиллар давомида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги озиқ-овқат маҳсулотларини синаш лабораториясига Кореянинг KOICA дастури орқали гранд ҳисобига замонавий 3 дона синов ускуналари ўзлаштирилди.  Ушбу ускуналар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлик кўрсаткичлари аниқланади.

Лабораторияларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича халқаро молия институтлари маблағлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш бўйича Жаҳон банкидан 20,3 млн.доллар имтиёзли кредит олиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Бу борада  Президентимизнинг  2018 йил 20 июндаги ПҚ-3790-сонли Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан,“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги 9 та ҳудудий марказлари қошидаги синов лабораториялари ҳамда 1 та янги замонавий халқаро талабларга тўла жавоб берадиган синов лабораторияси ташкил этилиши режалаштирилган. Лабораторияларга 400 га яқин замонавий синов ускуналари ўрнатилади.

Замонавий, энергиятежамкор ускуналар ҳарид қилиниши эвазига лабораторияларда экспресс методлар жорий этилди. Бу эса тадбиркорларнинг маблағлари ва вақтлари тежалишига ҳамда замонавий ускуналар ёрдамида олиб бориладиган синовларнинг ишончлилигини ортишига замин яратади.

Маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилинаётган давлатларда синов натижаларини тан олинишини таъминлаш мақсадида агентлик томонидан синов лабораторияларни ҳалқаро даражада аккредитациядан ўтказиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган йиллар давомида агентлик тизимидаги 8 та синов лабораториялар халқаро даражада аккредитациядан ўтказилди. Андижон ва Қорақалпоғистон марказлари қошидаги лабораторияларни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилди. Ушбу қарор билан қўшимча 9 та лабораториялар халқаро даражада аккредитациядан ўтказилади.

Республикамиздаги  маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳамда экспортёр корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дунё бозорларига экспорт қилинишини, маҳсулотларни халқаро стандарт талаблар даражасида синаш ва натижаларни халқаро миқиёсида тан олинишига эришиш таъминланади.

Шу билан бирга, айни пайтда зарур ҳисобланган электромагнит мослашувчанлик бўйича тўла баҳолашни таъминлайдиган синов базасини ташкил этиш юзасидан Чехиянинг “EXPORTA” компанияси билан ҳамкорликда лаборатория ташкил этиш юзасидан 3,5 млн.евро қийматдаги шартнома имзолаш арафасида, ушбу лойиҳа жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилди.

Шунингдек, “Ўзстандарт” агентлиги ва Жанубий Кореянинг “SI RESOURCES CO LTD” компанияси билан автотранспорт воситалари, шу жумладан газ-баллон ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича лабораториялар тармоғини яратиш юзасидан қўшма корхона тузиш юзасидан келишув имзоланди. Ушбу лойиҳага асосан 60,0 млн.доллар ҳисобига ҳудудларда 15 та лабораториялар ташкил этилиши белгиланди.