Аввал хабар берганимиздек, учрашувлар давомида Туркия аккредитация ташкилоти Бош секретари Орбай Эвренсевди ҳамда Турк метрология институти Бош секретари ўринбосари профессор Рамиз Хамидлар билан ҳам соҳа доирасида учрашув бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида аккредитация бўйича ва бу йўналишда ходимлар малакасини ошириш, масса, босим ва ҳарорат йўналишлари бўйича лабораторияларини ТуркАК томонидан жорий йилнинг охиригача аккредитациядан ўтказиш ҳамда икки давлат метрология институтларининг ҳамкорлик доирасида халқаро даражага чиқиш каби масалалари муҳокама қилинди.