Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Турк стандартлари институти ҳамда Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва савдо назорати агентлиги (“Тожикстандарт”) томонидан ҳамкорликда ташкил этилган Стандартлаштириш бўйича минтақалараро уюшмаси Бош ассамблеясининг навбатдаги 28-йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги вакиллари ҳам тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этдилар.

Халқаро анжуман қатнашчилари томонидан “Бошқарув тизимлари интеграцияси” мавзусига доир чиқишлар қилинди ва стандартлаштириш бўйича минтақалараро уюшмасининг узоқ муддатли иш режаси муҳокамада бўлди ҳамда янгиланган Низоми тасдиқланди.