“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент ходимлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида бўлиб, бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлар билан учрашдилар.

 

Жумладан, Фарғонадаги “Ойбек метан газ сервис”, “Shaffof metal sanoat” , Андижон вилоятидаги “Zamin bio health”, “Plast servis and”, “Toshkent premium”, “Mashinostroitel Andijan”, “Kommunar 2003”, “Trans mash holdings“, ва Намангандаги “Panda sanoat savdo“, “Nafis Tex group“,“Rouston mebel“ корхоналарида бўлиб, масъуллар ва мутахассислари билан учрашувлар ўтказилди.

Унда Департамент масъуллари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли, 23 апрелдаги ПҚ-4297-сонли, 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарорларининг мазмун ва моҳияти тўғрисида тушунтиришлар бердилар.

Шундан сўнг, корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, уларни қийнаётган муаммолар таҳлилий ўрганилиб, ечими юзасидан таклиф ва тавсиялар бердилар.