“Ўстандарт” агентлиги Бош директори Д.Саттаров Турк стандартлари институти президенти профессор Адем Шахин билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Ўзбек Турк Тест маркази” енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораториясига инвестиция жалб қилиш учун Турк стандартлари институти қошидаги ИКАС (Синов ва сертификатлаштириш маркази) маблағини қўшма корхона Низом жамғармасига улуш сифатида киритиш таклифи берилди.

Шунингдек, “Ўзбек Турк Тест маркази”нинг енгил саноат маҳсулотларининг синовларини ўтказиш лабораториясини модернизация қилиш учун мутухассисларнинг ўзаро тажриба алмашинуви ҳамда “CE” ёрлиғи (аббревиатура фр. Conformité Européenne – “европейское соответствие”) маҳсулотларга Европа Иттифоқи стандартларига мувофиқлигини тасдиқловчи махсус белги билан ёрлиқлаш учун соҳалар бўйича йўл харитасини тайёрлашга келишилди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бундай учрашувлар келгусида соҳалар тараққиётига хизмат қилади.