Ҳозирги кунда Республикамиз миқёсида мустақиллигимизнинг  25  йиллигини муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Барча идора ва ташкилотларда  бўлгани  каби ”Ўзстандарт” агентлигида ҳам  байрамга  муносиб  совғалар  ҳозирланмоқда.

 

 

 

 

Азал-азалдан халқимизда ободончиликка, кўприклар ва йўлларни қуришга, ҳамда ўзи яшаётган манзилларни гулу-чаманзорга айлантириш олий қадрят ҳисобланган.

Ана шундай юксак мезонларга таянган ҳолда “Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг ташаббуси билан мустақиллик байрами арафасида агентликнинг бош биноси ёнида муҳташам боғ барпо қилинди. Боғ атрофи қайта таъмирланиб, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари  учун  барча  қулайликлар  яратилди.

Бир сўз билан айтганда, қуриб фойдаланишга топширилган шинам ва гўзал боғ агентлик ва унинг таркибидаги корхона ва ташкилотларнинг ходимлари учун чинакам байрам совғаси бўлди.