Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2018 йилдаги ПҚ-4059-сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини бажариш мақсадида тегишли идоралар томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламент лойиҳалари муҳокамага тақдим этиляпти.
Умумий техник регламент лойиҳалари:
- Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида – “Ўзкимёсаноат" ДАК томонидан ишлаб чиқилган
- Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлиги тўғрисида- "Ўзбекозиқовкат-холдинг" холдинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган
- Консерваланган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида - "Ўзбекозиқовкат" холдинг компанияси томонидан ишлаб чиқилган
Махсус техник регламент лойиҳалари:
- Янги узилган мева ва сабзавотлар хавфсизлиги тўғрисида - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган
Лойиҳалар бўйича фикрлар ва таклифлар 2019 йил 30 июлгача "Ўзстандарт" Агентлигининг техник жихатдан тартибга солиш бошқармасига, илова қилинаётган шаклда юборилиши мумкин.
Масъул шахслар: С.Саидвалиев, А.Акбаров
Алоқа тел: (71) 202-00-11 қўшимча (1024) (1022) (1037)
e-mail: tr@standart.uz; tr1@standart.uz