Бугун Пойтахт Бизнес Марказида “Ўзстандарт” агентлиги, Жаҳон Савдо Ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисидаги келишув” мавзусида семинар-трейнинг ўз ишини бошлади.

 Семинар  ноанъанавий тарзда бўлиб, унинг ишида Жаҳон Савдо Ташкилотининг халқаро савдо ҳуқуқи соҳасидаги малакали эксперти Даниэл Рамос мавзу юзасидан ўзининг таклиф ва мулоҳазалари билан қатнашмоқда.

Шунингдек, учрашувда Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг мутахассилари иштирок этмоқдалар.

 

Семинар давомида Жаҳон савдо ташкилотининг ҳозирги кундаги фаолияти, савдода техник тўсиқларни қўллаш бўйича келишув, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этишда стандартлар, техник регламентларнинг ўрни ва роли, мувофиқликни баҳолаш, ички ва ташқи бозорларда юзага келаётган вазиятдан келиб чиқиб тариф ва нотариф тартибга солиш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда нотариф тартибга солиш чора-тадбирларини қўллаш бўйича халқаро тажриба, санитар ва фитосанитар чораларни қўллаш бўйича келишув доирасида тариф имтиёзлари хақидаги мавзулар атрофлича муҳокама қилинди.