Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университетида битирувчи талабалари ва Ўзбекистон миллий метрология институти ҳодимлари иштирокида очиқ мулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳар икки томон манфаатларидан келиб чиққан ҳолда таълим ва ишлаб чиқариш, илмий-амалий семинарларни ташкил этиш ва битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Шундан сўнг, университет талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Бу каби учрашувлар янги ўқув йилида ҳам янада каттароқ аудиторияда амалга оширилиши кераклиги, иқтидорли ва билимли талабаларни рағбатлантириш, уларни илмий лойиҳаларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини ўрганиб таклиф киритиш айтиб ўтилди