АҚШ Савдо Вазирлиги қошидаги Тижорат Ҳуқуқларини Ривожлантириш Дастурининг Халқаро Адвокатлар маслаҳатчиси Майкл Кофилд бошчилигида АҚШнинг ASTM International ташкилоти делегацияси Агентликда бўлди.
Манфаатли учрашувда Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида стандартлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, жорий йилнинг апрель ойида “Ўзстандарт” агентлиги ва АҚШнинг ASTM International ташкилот ўртасида икки томонлама битим имзолангани ва ушбу ҳамкорлик республикамиздаги корхоналарга ASTM International ташкилотининг 13000 дан зиёд стандартларини бепул олиш ва техник қўмиталарда қатнашиш имконини беришига алоҳида эътибор қаратилди.
Давра суҳбатида стандартлар савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш ва халқаро стандартларга мос келадиган сифат инфратузилмасини яратиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозорида салоҳиятини ва маҳаллий маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда инновацияларни жорий этиш учун кенг имкониятларни яратилиши қайд этилди.