“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Департамент масъуллари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб, кўпгина ишлаб чиқариш корхоналари ва тадбиркорлар билан учрашдилар.

Жумладан, Нукус шаҳрида ўтказилган йиғилиш техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида тадбиркорлик субъектларига ёрдам беришга бағишланди. Учрашувда Департамент раҳбарияти Президентимизнинг 4059-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 348-сон қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда Департаменти тадбиркорларга яқин кўмакдош эканлиги хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Учрашув давомида  21 нафар тадбиркор меъёрий ҳужжат билан таъминланди.

 Департамент мутахассислари Нукус шаҳри ва атрофидаги қатор корхоналарда ҳам бўлишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди ва тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ечими юзасидан ўз тавсияларини бердилар.

Шунингдек, Урганч шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатида ҳам тадбиркорларга  Президентимизнинг қарорлари мазмун моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар берилди ҳамда  тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Шундан сўнг Департамент масъуллари Урганч шаҳридаги тадбиркорлик субъектларида бўлиб, соҳага доир масалаларда уларга амалий ёрдам кўрсатдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг шу даврига қадар, департамент мутахассислари 113 та корхонада тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказди. Мазкур учрашувлар давомида 49 та корхоналар зарур меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди, 28 та корхонага маҳсулотларни сертификатлаштириш борасида кўмак берилиб, 36 та корхонада ўлчов воситаларини қиёслашдан ўтказишда зарур тавсиялар берилди.