Жорий йилнинг 5 август куни “Ўзстандарт” агентлиги бош биносининг катта мажлислар залида “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг барча мутахассис ҳодимлари учун кенгайтирилган ўқув семинари бўлиб ўтди.

“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директри Ж.Н.Шукуров бошчилигида ўтган ушбу семинарда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 мартда 1465-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисида”ги низом, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификатланиши мажбурий бўлган товарлар (маҳсулотлар)ни олиб кириш тартиби тўгрисидаги Йўриқнома, шунингдек, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2016 йил 1 июлдан 901-5– сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори (Қарор расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач амалга киритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 июлда 1458-2-сон билан рўйхатга олинган “Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари”нинг мазмун моҳияти чуқур ўрганилиб ёритиб берилди.

Семинар иштирокчилари орасида “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг етакчи мутахассис ҳодимлари С.Маткаримов, Х.Арипов ва Ш.Ҳимматқуловлар ёритилган мавзулар бўйича тушунчалар бериб ўтишди. Ўқув семинарга ташриф буюрган тингловчилар ўзларининг барча қизиқтирган саволлари бўйича етарли маълумотларга эга бўлишди.