Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонунчилик талабларига амал қилинишини таъминлаш Департаменти мутахасcислари томонидан июл ойида 337 та тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирларини ўтказиш режа-жадвали ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда корхоналарда профилактика тадбирлари ўтказилмоқда ҳамда соҳага доир масалаларда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жумладан, Навоий вилоятидаги “Шифобахш қатиқ” корхонасида соҳага оид қонун ва қарорлар юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилди. Корхона фаолиятига тегишли UzTR.474-020:2017 “Сут ва сут маҳсулотларининг ҳавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти билан таъминланди. Корхонанинг масъул ходимига маҳсулотга белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олиш бўйича тушунтиришлар ва тайёр маҳсулотларни сақлаш жараёнини яхшилаш бўйича тавсиялар берилди.
Наманган вилояти Наманган туманида жойлашган “Мадина Муаззам” корхонасида профилактика тадбири ўтказилди. Корхонада Вата “Прима”, Нотўқима мато, қайта тикланган ва титилган тола маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доир регламент ва стандартлар мавжуд бўлсада, фойдаланилаётган юк тарози, чизғич, манометрлар қиёслашдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди, ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди ва Наманган синов ва сертификатлаштириш марказига мурожаат хати берилди.
Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасидаги “Мустанг текстил” корхонасида олиб борилган профилактика тадбирига кўра, мазкур корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга норматив ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, электр ҳисоблагич 2017 йилда шунингдек, қозонхонадаги манометр, термометр, темир чизғич ва тарозилар қиёсланмаганлиги маълум бўлди. Жамият раҳбариятига ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш зарурлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сонли қарори билан мажбурий тартибда сертификатланиши белгиланганлиги тўғрисида кўрсатмалар берилди. Корхона UzTR 148-008-2016 “Енгил саноат маҳсулотларини хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент, ГОСТ 25295-2003 “Одежда верхная пальтово-костюмного ассортимента ОТУ” ва ГОСТ ISO 3758-2014 “Изделия текстильние. Маркировка символами по уходу” стандартлари билан таъминланди.