“Ўзстандарт” агентлиги ташаббуси билан Фарғона синов ва сертификатлаштириш марказида ва марказнинг ҳамкор корхоналарида марказий ҳамда маҳаллий журналистлар иштирокида медиа-тур ташкил этилди.

Дастлаб, марказ директори А.Абдуллаев журналистларга шу йилнинг I-ярим йиллик давр мобайнида сертификатлаштириш, метрология ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Тадбир давомида Фарғона синов ва сертификатлаштириш марази қошида Қирғизистон давлати билан ҳамкорликда “Центр подтверждения соответсвия” қўшма лабораторияни очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Ҳозирги кунда мазкур лаборатория ҳалқаро ILAC ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлган Қирғизистон Республикасидаги аккредитация идораси томонидан аккредитатланди ва тегишли гувоҳнома берилди. Ташкил этилган қўшма лабораториянинг асосий фаолияти – озиқ-овқат, мева-сабзавотлар ва полиз маҳсулотлари синовларини халқаро стандарт талаблари асосида ўтказиш, бу билан мамлакатимизда еттиштирилган маҳсулотларни синов натижалари ёки баённомалари дунёнинг 110 та давлатида тан олинишига эришилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Марғилон шаҳридаги Туркия давлати билан хамкорликда ташкил этилган шруп-болт ишлаб чиқарувчи “Gold valley metall product” ва Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи Жанубий Корея давлати билан биргаликда ташкил этилган рентген қурилмаларини ишлаб чиқарувчи “LISTEM-FERGANA” корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишилди.