Стандартлар институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказида Сифат менежменти тизимлари, Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги менежменти тизимлари, Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг лаёқатлилигини баҳолаш мутахассисликлари бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

 

Ушбу машғулотларни Турк стандартлари институтининг халқаро аудитори Серҳат Жанболат олиб бормоқда.

Ўқув машғулотларида “Ўзстандарт” агентлиги тизим ташкилотлари ходимлари ҳамда Республиканинг турли корхона ва ташкилотлардан  жами 30 нафар мутахассислар ўз малакаларини оширадилар.